Яшил иқлим фондининг «Электромобиллик дастури» Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилади

    Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Осиё тараққиёт банки вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

    Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашув чоғида Яшил иқлим фондининг «Электромобиллик дастури»ни молиялаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    Етти мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган мазкур дастурни молиялаштириш бўйича таклиф этилаётган маблағ 170 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

    Тижорат электромобилларини оммалаштиришдаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ушбу дастур, электробуслар паркини ва ёрдамчи инфратузилмани жойлаштириш, жамоат транспорти тизимини яхшилаш ҳамда унинг барқарорлигини таъминлашни назарда тутади. Шунингдек, электромобилларни ривожлантиришга қаратилган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашни кўзда тутувчи 4 та йўналишни ўз ичига олади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates