Йил бошидан 480 тонна «QuWatt» бренди остида автобензин ишлаб чиқарилди

    Энергетика 16 январ 2021 1309

    «Бухоро» нефтни қайта ишлаш заводида QuWatt бренди остида автобензин ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

    Германиянинг «BASF SЕ» компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, заводда «QuWatt» бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    «QuWatt» АИ-95 русумидаги автобензин афзалликлари қуйидагилардан иборат:

    – двигателларда тозаликни сақлашнинг мукаммал таъсирига эришиш имконини беради;

    – клапанлардаги ҳосил бўладиган қатлам миқдорини 4 мг/клапан қийматидан ошмаслигини таъминлайди;

    – двигатель клапанларини қатламлардан юқори даражада, яъни 80% гача тозалаш имконини беради;

    – автомобиль двигатели қувватини оширади ҳамда ёқилғини 3% гача тежалишига эришилади;

    – қиш мавсумида двигателнинг узлуксиз ишлашини таъминлайди;

    – двигатель ёнилғиси тизимида, шунингдек, бензинни ташиш ва сақлаш жараёнларида коррозияга йўл қўймайди.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи ўн кунлигининг ўзидаёқ, 480 тонна «QuWatt» бренди остида АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилди ва республика товар хомашё биржаси орқали сотувга қўйила бошланди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates