“Йил имоми – 2022” танлови ғолиби ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

    Ижтимоий ҳаёт 29 ноябр 2022 1106

    Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар ўртасида “Йил имоми – 2022” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.

    Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган имом-хатиблар беллашди.

    Мусобақанинг Республика босқичи қатнашчилари тафсир, ақоид, фиқҳ, ислом тарихи, ҳадис илмлари, Мовароуннаҳр алломалари ҳаёти ва ижодига оид саволларга жавоб беришди ҳамда ўз фаолиятлари давомида амалга оширган ишларини тақдим қилди. Мусобақа қатнашчиларининг чиқишлари малакали ҳакамлар ҳайъати томонидан адолат мезонлари асосида муносиб тарзда баҳолаб борилди.

    Танловда қатнашган имом-хатиблар орасидан қуйидагилар 1-, 2-, 3-ўринларни қўлга киритди:

    1-ўрин – Андижон вилояти Андижон шаҳридаги “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби Ботиржон домла Тожибоевга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;

    2-ўрин – Наманган вилояти Косонсой туманидаги “Эшон бобо” жоме масжиди имом-хатиби Ибодулло домла Усмоновга II даражали диплом ва Умра сафари йўлланмаси;

    3-ўрин – Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги “Ислом Нури” жоме масжиди имом-хатиби Аҳадхон домла Собировга III даражали диплом ва 10 млн 500 минг сўм пул мукофоти топширилди.

    Маълумот учун:

    республикамизда 2 116 та масжид фаолият юритмоқда. Жорий йилда шу вақтга қадар 12 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, мўмин-мусулмонлар ихтиёрига топширилди. Айни кунларда юртимизда 325 та масжид қайтадан қурилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates