Йўловчини судраб кетган автобуснинг беътибор ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

    4 апрель куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 2-сонли автобус эшикка қисилиб қолган йўловчини судраб кетди

    Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    Ижтимоий тармоқларда автобуснинг орқа эшигидан тушаётган ёши катта йўловчи қисилиб қолгани акс этган видео тарқалди.

    Маълум қилинишича, 2-сонли автобус Тошкент шаҳридаги 145-мактаб ёнидаги бекатда тўхтаганида йўловчиларнинг бири тушиб улгурмасидан эшикларни ёпган ва йўловчининг қўли қисилган ҳолда 3−5 сония ҳаракатда давом этган. Ҳайдовчи эса буни пайқамаган.

    «Ҳаракатимни тўхтатиб, олдиларига борганимда узримни сўрадим. Вазиятни тушунтирганимда, "Болам, сен кетавер, менинг ўзимдан ҳам хато бўлди", деганларидан кейин йўналишимни яна давом эттирдим. Бошқа ҳайдовчилардан зийракликларини оширишларини сўраб қоламан», — деди ҳайдовчи.

    Автобус саройи вакилининг маълум қилишича, 2-сонли автобус ҳайдовчиси Ш.Қ.нинг қилган ҳаракати учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates