Қайд этилишича, мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза, жами 17 та медаль жамғарди.
- Моҳинур Эсонбоева — 2 та олтин ва 1 та бронза;
- Алишер Османов — 1 та олтин ва 2 та кумуш;
- Маржона Абдумуталова — 2 та кумуш ва 1 та бронза;
- Мунисбек Давлетов — 2 та кумуш;
- Диёрбек Рўзметов — 1 та кумуш ва 2 та бронза;
- Хикматилло Хайдаров — 1 та бронза;
- Дилнура Холдорова — 1 та бронза;
- Қудратбек Салимжонов — 1 та бронза.








