Ёш шоир Мансур Жумаев оламдан ўтди

    Ўзбек шеъриятида ўз истеъдоди билан танилиб келаётган шоир Мансур Жумаев оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати маълум қилди.

    Мансур Жумаев 1991 йили Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.Шоирнинг “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Ҳазрати ишқ” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Яқинда чоп этилган “Излам” туркумида “Биз кутган фасл” номли шеърий тўплами чиққан. Бу шоирнинг охирги китоби бўлиб қолди.

    Yuz.uz сайти таҳририяти жамоаси шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.