Академик Темуржон Носиров вафот этди

    Электроэнергетик тизимларнинг режимларини таҳлили ва назарияси бўйича йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Носиров Темуржон Хайруллаевич 2024 йилнинг 12 ноябрь куни 83 ёшида вафот этди.

    Олим электроэнергетик тизимларнинг нормал ва авария режимларини комплекс таҳлил усулларини яратиш ва умумлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган.

    Yuz.uz таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинлари, дўстлари ва шогирдларига чуқур ҳамдардлик билдиради.