Унда иштирокчилар Махтумқули кўчасидан «Янги Ўзбекистон» боғигача бўлган 11, 5 км масофани велосипедда босиб ўтади.
Шу муносабат билан пойтахтимиздаги Махтумқули кўчаси Боткин кўчаси билан кесишмасидан «Янги Ўзбекистон» боғигача бўлган оралиқда соат 07:00дан соат 09:00гача ёпилади, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
«Вело-акцияда иштирок этишни хоҳловчилардан 22 сентябрь куни соат 06:30 га қадар Яшнобод туманидаги Наврўз хиёбонига йиғилишларини сўраймиз.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилиб, ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.