Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари учун давлат грантига қайта қабул очилди

    Давлат комиссияси 2025/2026-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат ОТМларда давлат гранти бўйича бўш қолган 1 320 ўринга қўшимча танлов ўтказилишини маълум қилди.

    Бунда:

    • 2025 йил 25 ноябрдан 4 декабрга қадар (шу куни ҳам) муайян хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz платформаси орқали онлайн рўйхатдан ўтадилар;
    • Рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун 2025 йил 11 декабрга қадар тест синовлари ўтказилади;
    • Тест синовлари ўтказиш санаси, вақти ва манзили ҳақидаги маълумотлар абитуриент шахсий кабинети орқали эълон қилинади.

    Талабгорлар имтиҳонда иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетидан олишлари мумкин.

    Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4319-сон (14.05.2025 й.) қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтган абитуриентлардан белгиланган миқдордаги тўлов ундирилади.

    Белгиланган миқдордаги тўловларни ўз вақтида тўламаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди ва танловда иштирок этмайди.

    Абитуриентларнинг ўтказилган тест синовлари натижасига кўра тўплаган баллари кетма-кетлик тартибига қатъий риоя қилган ҳолда шакллантирилади ҳамда белгиланган тартибда расмийлаштириш учун 2025 йил 15 декабрга қадар тегишли олий таълим ташкилотларига тақдим этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates