Бу ҳақда Президентнинг шу йил 26 ноябрь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланди.
Йўл харитасига кўра, Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар).
ТДЮУнинг Янги Тошкент ҳудудида барпо этиладиган биносининг лойиҳалари, ўқув жараёнларини ва амалий машғулотларни, илмий тадқиқотларни сифатли ташкил этиш доирасида яратиладиган шароитлар бўйича Ўзбекистон Президенти Администрациясида тақдимот қилинади.
Миллий ҳуқуқ тизими қадриятларини ва юридик касбга жамият эътиборини ошириш ҳамда ҳуқуқ устуворлиги принципларини кенг сингдириш ва қонунга ҳурмат руҳини шакллантириш мақсадида ТДЮУнинг амалдаги биноларида:
- ТДЮУ ҳузуридаги Ўзбекистон ҳуқуқи тарихи музейи;
- Ўзбекистон низоларни ҳал этиш маркази;
- ТДЮУ Рақамли ҳуқуқ маркази;
- Рақамли суд экспертиза марказини жойлаштирилади.








