Трамп Форс кўрфазини Араб кўрфази деб номламоқчи — ОАВ

    АҚШ президенти Доналд Трамп Форс кўрфази номини ўзгартириб, уни Арабистон ёки Араб кўрфази деб аташни режалаштирмоқда дея хабар бермоқда икки америкалик амалдорга таяниб, Associated Press.

    Манбаларга кўра, Трамп май ойида Саудия Арабистонига ташрифи давомида тегишли баёнотни беради. Яқин Шарқнинг кўплаб мамлакатларида “Араб кўрфази” ва “Арабистон кўрфази” атамалари кенг қўлланилади. Эрон бундай номланишга қарши чиқмоқда. Форс — бу кўрфазнинг анъанавий географик номи бўлиб, у ҳозирги Эрон ҳудудида жойлашган қадимги Форс давлати шарафига номланган.

    2017 йилда Трамп биринчи муддати давомида Араб кўрфази номини ишлатганида жанжал келиб чиққанди. Эроннинг ўша пайтдаги президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ раҳбарига “географияни ўрганиш”ни таклиф қилган.

    Трампнинг дўстлигини энг юқори нарх таклиф қилган одам сотиб олиши мумкинлигини ҳамма биларди. Энди унинг географияси ҳам шундай эканини билиб олдик, деган ўшанда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

    Google Maps хизматида сув ҳавзаси “Форс кўрфази (Араб кўрфази)” деб кўрсатилган. Яндекс хариталарида эса у шунчаки “Форс кўрфази” деб аталади.

    Уни Араб кўрфази деб қайта номлашга Мисрнинг марҳум президенти Жамол Абдуносир ва Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн ҳаракат қилган. Улар буни кўрфаз барча араб мамлакатларига тегишли экани билан изоҳлаган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates