Андижонда бозор растаси қулаши оқибатида бир нафар тадбиркор жароҳат олди

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида савдо растаси қулагани ҳақида хабарлар тарқалди.

    Ушбу ҳолат юзасидан масъул идоралар вакилларидан иборат тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди, деб ёзади туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

    Ҳодиса 2025 йил 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, тадбиркор томонидан дўкон олдига қўлбола усулда қурилган савдо растаси техник талабларга жавоб бермаган. Шунингдек, растасининг юқори қисмига меъёридан ортиқ оғир қишки кийимлар илиб қўйилгани оқибатида у қулаган.

    Ҳодиса оқибатида юқоридаги камчиликларга йўл қўйган бир нафар тадбиркор тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилиб, зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

    Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида бошқа жабрланувчилар аниқланмади. Айни пайтда воқеа сабаблари тегишли идоралар томонидан ўрганилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates