Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Эмиратес Стадиум мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтди.
Мусобақада дунёнинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қаторида ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли иштирок этди.
Биринчи турда британиялик гроссмейстер Гауайн Жонес билан дуранг қайд этган ҳамюртимиз кейинги олтита турда кетма-кет ғалаба қозонди.
Иккинчи турда оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни,
Учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни,
Тўртинчи турда эса 54 ёшли британиялик чемпион Мичаэл Адамсни мағлуб этди.
Бешинчи турда қора доналарда АҚШ чемпиони Сам Шанкландни таслим қилган эди. Мазкур турда фақат Абдусатторов ғалаба қозонди, қолган барча учрашувлар дуранг билан якунланди.
Еттинчи турда Абдусатторов оқ доналарда инглиз гроссмейстери Луке МcШанени мағлуб этиб, кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди. Шу тариқа у 6,5 очко билан мусобақа жадвалида якка пешқадамликни давом эттирди.
Унинг энг яқин таъқибчиси — турнирнинг биринчи рақам остида иштирок этаётган Франциялик Алиреза Фироузжа ундан 2 очкога ортда борди. 8-турда улар ўзаро тўқнаш келишди.
Абдусатторов кеча минимал вазифани уддалади. У гарчи Алиризо Ферузжа билан баҳсда устунликка эга бўлса ҳам, лекин таваккал қилиб ўтирмади ва дуранг натижа қайд этди. Бу орқали у муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилди.








