Қудуққа тушиб кетган 7 ёшли бола қутқарилди

    Ҳозирда фойдаланишда бўлмаган қудуқнинг чуқурлиги 40 метр, диаметри 90 см экан.

    Бугун, 16 май куни соат 11:00 да Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, «Ибн Сино» МФЙ, Мактаб кўчасида жойлашган уйларнинг биридан ФВБга ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

    Фавқулотда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ҳовлисидаги чуқурлиги 40 метр, диаметри 90 см бўлган сувсиз, ҳозирда фойдаланишда бўлмаган қудуққа уй эгасининг 7 ёшли ўғли эхтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

    Айтилган манзилга зудлик билан ФВБ қутқарувчилари етиб бориб, бола қудуқдан соғ-саломат чиқариб олинган. Айни вақтда боланинг аҳволи яхши. Тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида шифохонага олиб борилган.

    

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates