16 май, жума куни ўтказилган финал жангларининг барчасида ўзбекистонлик спортчилар ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди. Еттинчи финалчи Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медал:
- -55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
- -65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
- -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
- -80 кг: Жавоҳир Умматалиев
- -85 кг: Акмалжон Исроилов
- +90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медал:
- -57 кг: Хуморабону Мамажонова
Бронза медал:
- -60 кг: Самандар Олимов
- -70 кг: Ғофуржон Тоҳиров
Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ўзбекистонлик боксчилар умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.









