Теренс Кроуфорд супер ўрта вазн тоифасида янги чемпионга айланди

    Спорт 14 сентябр 2025 653

    Бугун, 14 сентябрь куни эрталаб мексикалик Сауль “Канело” Альварес (63-2-2, 39 КО) америкалик спортчи Теренс Кроуфорд (41-0, 31 КО) билан чемпионлик жангини ўтказди.

    Биринчи дақиқаларданоқ бир-бирининг заиф томонларини топишга уринган рақиблар кўпроқ зарба беришга ҳаракат қилди. Бироқ биринчи даврада улар унчалик фаоллик кўрсата олмади.

    Теренс Кроуфорд тажрибали рақибини мағлуб этиб, ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпионига айланди. Ҳакамлар бир овоздан унинг ғалабасига овоз берди.

    Сауль Альварес охирги марта 3 май куни кубалик Уильям Скуллга (23-1, 9 КО) қарши жанг қилган. Натижада у якдил қарор билан ғалаба қозонди (115-113, 116-112, 119-109).

    Эслатиб ўтамиз, Теренс Кроуфорд охирги марта 2024 йил 3 август куни ўзбекистонлик Исроил Мадримовга (10-2-1, 7 КО) қарши жанг ўтказган. Бу сафар ҳакамлар бир овоздан (115-113, 116-112, 115-113) ғалабани америкалик спортчига берганди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates