Бунда япониялик Наоя Иноуэ ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевни 12 раунд давом этган беллашувда очколар ҳисобига мағлуб этди.
Шу тариқа, Наоя Иноуэ мутлақ жаҳон чемпиони мақомини сақлаб қолди ва барча чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.
Қайд этиш керакки, Иноуэ 6 йил деганда илк бор Муроджон билан тўлиқ 12 раундли жанг ўтказишга мажбур бўлди. Бунгача у муддатидан олдин ғалаба қозониб келган.








