Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 8 та олтин, 6 кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади. Ушбу кўрсаткич билан жамоа умумжамоа ҳисобида яна бир бор биринчи бўлди.
Кейинги Қозоғистон вакиллари эгаллади ва 5 олтин ва 4 кумуш медални қўлга киритишди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медали:
- -55 кг. Самандар Олимов
- -65 кг. Саят Илясов
- -70 кг. Муҳаммадазизбек Исмоилов
- -75 кг. Шавкатжон Болтаев
- -85 кг. Абдулазиз Абдураҳмонов
- +90 кг. Ҳалимжон Мамасолиев
- -51 кг. Гулсевар Ганиева
- -57 кг. Хуморабону Мамажонова
Кумуш медали:
- -60 кг. Шоҳруҳ Абдумаликов
- -80 кг. Раҳматилло Бойматов
- -90 кг. Шаҳзод Полвонов
- -48 кг. Робияхон Бахтиёрова
- -54 кг. Узукжамол Юнусова
- -70 кг. Ойша Тоирова
Бронза медали:
- -50 кг. Беҳруз Холдоров
- -60 кг. Одинахон Исмоилова
- -65 кг. Моҳира Аҳмедова
- +81 кг. Диёрахон Абдуманнобова
Эслатиб ўтамиз, кеча якунига етган U-19 терма жамоамиз 7 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.








