СамАТИ ва Италиянинг Тушиа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Таълим 29 май 2025 626

    Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелонининг юртимизга расмий ташрифи доирасида Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори, профессор Ш.Ҳасанов Италиянинг Тушиа университети проректори, профессор Алваро Марусси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

    Ўзаро музокаралардан сўнг, институт ва Тушиа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бунда учта бакалавриат таълим йўналиши ва иккита магистратура мутахассислиги бўйича қўшма таълим (Double degree) дастурларини жорий этиш, Эрасмус+ дастури доирасида илмий лойиҳаларини амалга ошириш, талабалар, профессор-ўқитувчилар ҳамда илмий изланувчилар мобиллигини йўлга қўйиш масалалари кўзда тутилган.

    Бундан ташқари, меҳмонлар институтда амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар, талабалар стартаплари билан бевосита танишиш имкониятига ҳам эга бўлди.

    Маълумот учун, Тушиа университети Италиянинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, Витербо шаҳрида жойлашган. 1979 йилда ташкил этилган ушбу университет 6 та ўқув факультетидан иборат. Олийгоҳ қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар бўйича кадрлар тайёрлайди. Университет халқаро ҚС рейтингида 901–950 ўринларни эгаллаган.


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates