Ўзбекистонда илк бор Технологик металлар олий мактаби ташкил этилди

    Таълим 4 июн 2025 631

    Мазкур олий мактаб Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) томонидан ташкил этилди.

    Қайд этилишича, олий мактабнинг бакалавриат дастурида таълим жараёнлари Италиянинг нуфузли Пиза университети билан ҳамкорликда олиб борилади. Дарс жараёнлари инглиз тилида, энг муҳими таълим фақат аудиторияда эмас, балки ТМКнинг реал ишлаб чиқариш корхоналарида бўлади.

    Олий мактабнинг яна бир мақсади критик минераллар йўналишидаги магистратура дастуридир. Хитойнинг Геофанлар университети билан биргаликда йўлга қўйилган бу лойиҳа халқаро даражада геология, изланиш ва разведка соҳаларида мутахассислар тайёрлашга қаратилган. Таълимнинг иккинчи босқичида магистрлар Хитойда ўқишни давом эттиришади. Ўқиш жараёни инглиз тилида олиб борилади, натижада битирувчилар икки давлат дипломига эга бўлади.

    Ўзбекистон технологик металлар комбинати томонидан бакалавр босқичи учун 25 та грант, магистратура босқичи учун 10 та грант ажратилган. Олий мактабни битиргач эса талабалар ТМК томонидан тўлиқ иш билан таъминланади.

    Маълумот учун, ушбу олий мактабнинг бакалавр ва магистратура йўналишларига қабул жорий йилнинг 5 июнь санасидан 25 июнь санасига қадар давом этади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates