Қўмита хабарига кўра, нодавлат таълим хизматлари соҳасида аҳолидан келиб тушаётган эътирозлар-мурожаатларнинг асосий қисми:
- “Newton Academy”, “NewTone School”;
- “MyTeacher” онлайн инглиз тили курси;
- “Prep.uz” онлайн рус тили курси;
- “Бадавлат аёл” лойиҳаси;
- “Qadam Eduaction” ўқув маркази;
- “Lerna”, “Skillbox”, “Geekbrains”;
- “Interno Edu” МЧЖ;
- “Englify” МЧЖ;
- “Niyat Education”;
- “Sevenedu” онлайн тил маркази каби ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тааллуқли.
Қайд этилишича, бир қатор ўқув марказлари ва таълим платформаларида таълим сифати қониқарсизлиги, кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши, шартнома шартлари ва пулни қайтариш тартиби бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар кузатилмоқда.
Эътирозларда “Uzum Nasiya”, "Shaffof moliya”, “Paylater” ва бошқа муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар юзага келаётгани, рекламада берилган ваъдалар амалда бажарилмаётгани билдирилган.
Қўмита юқоридаги каби таълим марказларини қонунчиликка, лицензия талабларига, шу жумладан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя этишга чақирган ҳолда, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилганини эслатган.








