«Заковат» интеллектуал олимпиадаси ғолибларига 4,5 млрд сўм Президент совғаси сифатида топширилди

    Олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал олимпиадаси якунланди.

    Тадбир Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, «Заковат» интеллектуал клуби, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилди.

    Интеллектуал олимпиадада республика бўйича 132 та ОТМдан 1056 нафар талаба иштирок этди. Ҳудудий босқичлар натижасига кўра, 50 та ОТМ ва 550 нафар талаба финалга йўл олди.

    15-18 декабрь кунлари талабалар «Заковат», «Брейин-ринг», «Эрудит-квартет», шахсий ўйин, шахмат ва шашка йўналишларида беллашди.

    Мусобақанинг жами соврин жамғармаси 5,4 млрд сўмни ташкил этди. Шундан 4,5 млрд сўм мусобақада умумжамоа ҳисобида кучли учликка кирган ОТМларга Президент совғаси сифатида топширилади.

    18 декабрь куни бўлиб ўтган ёпилиш маросимида мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

    Шунингдек, умумжамоа ҳисобида юқори ўринларни эгаллаган қуйидаги жамоаларга Президент совғаси топширилди:

    • 1-ўрин — Ўзбекистон Миллий университети (2 млрд сўм)
    • 2-ўрин — Тошкент давлат тиббиёт университети (1,5 млрд сўм)
    • 3-ўрин — Фан ва технологиялар университети (1 млрд сўм)

    Шунингдек, турли йўналишлар бўйича ғолиб бўлган талабаларга 900 млн сўм мукофот ажратилди.

    Интеллектуал олимпиада доирасидаги «Заковат» ўйини ғолиблари магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади, стипендия билан таъминланади ҳамда халқаро таълим ва стажировка дастурларида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates