Қайд этилишича, Жиноят кодексидаги электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун белгиланган жарима миқдори оширилмоқда. Белгиланган маъмурий жазодан сўнг такроран содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо кучайтирилмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг бир неча моддаларига қўшимча ва аниқлаштирувчи нормалар киритилмоқда.
Жумладан:
- Якка тартибдаги тадбиркорларнинг жавобгарлиги аниқ белгилаб қўйилмоқда;
- Газ ва электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланишга оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилмоқда;
- Назорат органи – Ўзэнергоинспекциянинг ваколатлари аниқлаштирилмоқда;
Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига тегишли ваколатлар берилиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг мақсади – энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни беҳуда сарфланишига чек қўйиш ва самарадорликни ошириш ҳисобланади, — дейилади хабарда.









