ДХХ: 2024 йилда 6 нафар хориждан келган Интернет-наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди

    Хорижда ёлланган курьерларни Ўзбекистонга юбориш ва уларни наркожиноятга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Тошкент шаҳридаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда таъкидланишича, бугунги кунда синтетик гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва истеъмоли ортиб бормоқда. Улар асосан Мефедрон, Альфа-ПВП, МДМА синтетик наркотиклари бўлиб, Россия Федерацияси ва Қозоғистондан республикамизга кириб келмоқда.

    Республикамизда 2024-2025 йилларда жами 8 та нарколаборатория аниқланиб, ташкилотчиларига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди ва тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Интернет наркогуруҳ ташкилотчилари хорижда ёлланган курьерларни Ўзбекистонга юбориш ва уларни наркожиноятга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. ДХХ томонидан ўтказилган фаол тадбирлар натижасида 2024 йилда 6 нафар хориждан келган Интернет-наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди.

    Бугунги кунда “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаларини Қирғизистон ва Қозоғистон орқали Ўзбекистонга контрабанда қилиш ва цех шароитида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаб, “хуфиёна жой”ларга қўйиш орқали тарқатиш ҳолатлари кузатилмоқда.

    Афғонистон, Тожикистон ва Эронда яшовчи наркоишбилармонлар йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудуди орқали халқаро ўтказиш пунктларидан турли хилдаги маҳсулотлар орасига яширган холда Россия ва Қозоғистонга етказишга уриниш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Бу борада 141 кгдан ортиқ наркотиклар мусодара қилинди.

    Халқаро ҳамкорлик доирасида 2024-2025 йиллар кесимида Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикалари ваколатли органлари билан ҳамкорликда 32 та фаол тадбирлар ўтказилди. Натижада 43 нафар шахс қўлга олиниб, улардан 639 кгдан ортиқ наркотик моддалар олинди.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates