UzTest Бухоро вилояти ҳудудий филиалидаги ўғрилик тасдиқланди

    Ҳақиқатан ҳам «UzTest» Бухоро ҳудудий филиалида қиймати 150 миллион сўмлик «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газбаллонларни ўлчаш воситалари ўғирланган.

    UzTest Бухоро вилояти ҳудудий филиалида Германиядан Ўзбекистонга олиб келинган 3 дона синов лаборатория жиҳозининг бири йўқолиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

    Таъкидланишича, ҳақиқатан ҳам «UzTest» Бухоро ҳудудий филиалида қиймати 150 миллион сўмлик «Тормозной стенд» синов ускунаси ҳамда 250 миллион сўмлик газбаллонларни ўлчаш воситалари ўғирланган.

    Мазкур ҳолат, аслида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Комплаэнс назорат бўлими томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган.

    Бу ҳақда дарҳол ҳужжатлар 2024 йил ноябрь ойида Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилиб, аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганди.

    Марказ томонидан юқоридаги ҳолатларга оид суриштириш ишлари якунлангач қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

    Шунингдек, хабарларда Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати марказида («UzTest») 6 млрд. сўм маблағни мақсадсиз сарфлаб юборилгани ҳам иддао қилинган.

    "Бу хабар ҳеч қандай ҳақиқатга тўғри келмайди ва мутлақо асоссиздир. Агентлик Комплаэнс назорати бўлими томонидан тизим ташкилотлари, шу жумладан, Марказнинг молиявий фаолияти устидан доимий мониторинг ўрнатилган", дейилади хабарда.