Зулфиқор Мусоқовдан Юлдуз Ражабовагача – “Йилнинг энг яхши”лари аниқланди

    “Тирик тарих” халқаро кино форуми ва “Олтин Ҳумо – 2025” миллий кино мукофоти тақдимоти ўтказилди

    14–17-декабрь кунлари пойтахтимизда Кинематография агентлиги ҳамда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Тирик тарих” халқаро кино форуми ва “Олтин Ҳумо – 2025” миллий кино мукофоти тақдимоти ўтказилди.

    Президентнинг “Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, 2024–2027 йилларга мўлжалланган “Тирик тарих” фильмлар туркумини яратиш дастури тасдиқланган.

    Унга кўра, жами 54 та тарихий фильм ишлаб чиқарилиши белгиланган.

    “Тирик тарих” дастуридан ўрин олган “Баҳодир Ялангтўш”, “Ажиниёз”, “Махтумқули Фироғий”, “Улуғ Амир ва Донна Мария” каби фильмлар тақдимот-намойишлари ўтказилиб, қатор халқаро кинофестивалларда юксак эътирофга сазовор бўлмоқда.

    Хусусан, “Махтумқули Фироғий” фильми Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган “Қўрқут ота” IV Халқаро кинофестивалида “Энг яхши фильм” номинацияси бўйича олий совринни қўлга киритган.

    Шунингдек, Туркияда ўтказилган II Турон халқаро кинофестивалида “Энг яхши ўзбек фильми” сифатида тақдирланган.

    Фильм шунингдек, Қозон халқаро кинофестивали, Лондон шаҳрида ўтказилган Евроoсиё ижодий гилдияси кинофестивалида, Туркияда ўтказилган “Турон” халқаро кинофестивалида, Барселона ўтказилган Осиё фильмлари 25-халқаро кинофестивалида юксак мукофотларга сазoвор бўлган.

    “Tирик тарих” халқаро кино форумининг ўтказилиши тарихий фильмлар ишлаб чиқариш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаради.

    Форумда Россия, Япония, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия, Хитой, АҚШ, Франция, Польша, Венгрия, Швейцария, Қатар, Тожикистон ва Монголия каби йигирмага яқин давлатдан ташриф буюрган элликка яқин таниқли кинорежиссёр, продюсер, анимация, IT ва сунъий интеллект соҳалари бўйича тажрибали мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Форумнинг тантанали якуни сифатида 17 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройидаОлтин Ҳумо – 2025” миллий кино мукофотини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

    “Олтин Ҳумо – 2025” миллий кино мукофоти ғолиблари қуйидаги 18 та номинация:

    Энг яхши ҳужжатли фильм:

    “Эзгу фильм” киностудияси маҳсулоти, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг Oқ олтин балоси” ҳужжатли фильми;

    Энг яхши анимацион фильм:

    Ўзбекистон анимация студиялари ассоциацияси маҳсулоти, режиссёр Азизбек Муҳаммедовнинг Aқлли қизалоқ” анимацион фильми;

    Энг яхши графика иши:

    Беҳрўз Пўлатов Ҳудуд” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши овоз режиссёрлиги иши:

    Улуғбек Абдусоатов Баҳорни қувиб” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши монтаж иши:

    Азим Ботиров Дайди шамол” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши гримм рассоми:

    Маҳбубат Эсонова “Махтумқули Фироғий” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши либослар бўйича рассом иши:

    Нигора Пўлатова “Махтумқули Фироғий” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши рассом иши:

    Бектош Ражабов Пахта фильмидаги иши учун;

    Энг яхши кино бастакори:

    Жамшид Изамов “Менинг маҳаллам” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши операторлик иши:

    Борис Литовченко “Пахта” фильмидаги иши учун;

    Энг яхши сценарий:

    Эркин Аъзам Баҳорни Қувиб фильмидаги иши учун;

    Энг яхши фильм:

    Ўзбекистон Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази маҳсулоти, режиссёр Музаффархон Эркиновнинг “Махтумқули Фироғий” бадиий фильми;

    Энг яхши режиссёрлик иши:

    Зулфиқор Мусоқов Умида. Фудзияма ҳақида тушь” фильмидаги иши учун;

    Томошабин меҳрини қозонган фильм:

    “Имкон фильмс” МЧЖ маҳсулоти, режиссёр Иқбол Мелиқўзийэвнинг “Амалиётчи қиз” бадиий фильми;

    Энг яхши эркак роли:

    Улуғбек Муҳаммадкаримов “Чўлиқ” фильмидаги роли учун

    Энг яхши аёл роли:

    Юлдуз Ражабова “Шамсқамар” фильмидаги роли учун;

    Ҳакамлар ҳайъатининг махсус мукофоти:

    “Адолат бадиий фильми

    Ушбу маросим йилнинг энг муҳим кино воқеаларидан бири сифатида миллий кино ижодкорларини бирлаштиради ҳамда “Олтин Ҳумо” мукофотининг ўзбек киносида бардавом, нуфузли ва анъанавий бренд сифатида қарор топишига хизмат қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates