2025 йил учун Давлат бюджети қонунига киритилаётган ўзгартиришлар кўриб чиқилди

    Сенатнинг 12-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама этилди.

    Сўзга чиққанлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш, шу жумладан аҳолининг ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, камбағалликни қисқартириш, ҳалқ турмуш фаровонлигини ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ҳамда бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтди.

    Жорий йилда ҳудудларда долзарб ижтимоий муаммоларни, маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ муҳим масалаларни ҳал этиш ҳамда бошқа соҳаларни ривожлантириш юзасидан Президентнинг қатор фармон ва қарорлари қабул қилинган.

    Амалга оширилаётган тадбирларнинг ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш ва қўшимча харажатлар манбаларини аниқлаш зарурати юзага келгани қайд этилди.

    Ушбу Қонун билан «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уйларда ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағ ажратилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

    Бундан ташқари, бюджет маблағларининг мақсадли, самарали сарфланишини ошириш, бюджет интизомини мустаҳкамлаш доирасида маблағларнинг бир қисмини мақбуллаштириш ва уларни қўшимча харажатларга йўналтириш назарда тутилмоқда.

    Сенаторлар 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартишлар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришга хизмат қилишини таъкидлади, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама якунида сенаторлар Қонунни маъқуллади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates