Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 1996 йилда туғилган Шодигул Аҳмедова бир йўла икки ўғил ва бир нафар қизни дунёга келтирган.
- Биринчи чақалоқ – ўғил, вазни 2260 грамм, бўйи 46 сантиметр;
- Иккинчи чақалоқ – қиз, вазни 2450 грамм, бўйи 46 см;
- Учинчи чақалоқ – ўғил, вазни 2350 грамм, бўйи 46 см.
Она ва чақалоқлар аҳволи қониқарли, уларга мутахассислар томонидан зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмокда.
Чақалоқлар отаси шўрчилик Бобобек Холёровнинг ҳам хурсандчилиги чексиз. У фарзандлари соғлом ҳолда дунёга келишига яқин кўмакчи бўлган тиббиёт ходимларидан миннатдор.









