ССВ дорилар фақат рецепт билан берилиши бўйича баёнот эълон қилди

    Сўнгги кунларда электрон рецептлар тизими жамоатчиликда кенг муҳокама қилинмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борада қўшимча тушунтириш ва аниқлик киритди.

    Таъкидланишича, "Электрон рецепт" тизимини жорий этишдан кўзланган асосий мақсад — даволаш хавфсизлигини ошириш ва беморлар саломатлигини ҳимоя қилиш, шифокорларнинг дори тайинлашдаги масъулиятини кучайтириш, дори воситаларини тайинлаш жараёнини тартибга солиш, соғлиқни сақлаш тизимида рақамли ҳисобга ўтиш, шунингдек, контрафакт ёки нотўғри қўлланилаётган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ хавфларни камайтиришдан иборат.

    "Электрон рецепт" тизими ҳозирда Тошкент шаҳри ва норматив ҳужжатлар билан белгиланган 15 та туманда жорий этилмоқда. Тизимни бутун республика бўйлаб кенгайтириш 2026 йил охиригача босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бу — натижаларни таҳлил қилиш, аниқланган ташкилий ва техник муаммоларни инобатга олган ҳолда амалга оширилади. Кўзланган мақсад — заиф жиҳатларни аниқлаш ва тўлиқ жорий этишдан олдин механизмларни такомиллаштиришдан иборат.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларнинг хавотирини тўлиқ тушунади ва таъкидлайдики: фавқулодда ҳолатларда, шунингдек, болаларга, кекса ёшдаги шахсларга ва сурункали касалликка чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишда ҳеч ким зарур дори воситаларисиз қолмайди. Ушбу тоифадаги беморлар алоҳида назоратда бўлади.

    Янги тизимни жорий қилиш даври мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир раҳбарлигида доимий фаолият юритувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу гуруҳ таркибига шифокорлар, дорихона ташкилотлари ва АКТ мутахассислари киради. Ишчи гуруҳ тизимнинг амалда қўлланилишини мунтазам мониторинг қилади, фуқаролар ва тиббиёт ходимларининг мурожаатларини кўриб чиқади, поликлиникаларга тушаётган юкламани, рақамли сервислар барқарорлигини ва дори воситаларини бериш тартибини таҳлил қилади. Зарур ҳолларда тезкор тарзда тегишли тузатишлар киритилади.

    Шифокор рецептисиз бериладиган асосий ҳаётий муҳим дори воситаларининг базавий рўйхати шакллантирилган. Унинг мақсади — кундалик ва фавқулодда маиший ҳолатларда аҳолига тезкор тиббий ёрдам олиш имкониятини таъминлашдир. Рўйхат халқаро амалиёт, шифокорлар тавсиялари ва ҳаётий ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ахборот ресурсларида эълон қилинган. Бу жараёнда у амалий қўлланиш натижалари ва келиб тушаётган таклифлар асосида аниқлаштирилиши ва тўлдирилиши мумкин.

    Тошкент шаҳри ва 15 та тажриба ҳудудларида жойлашган дорихоналарда жорий қилинган “Электрон рецепт” тизими доирасида вужудга келаётган мурожаатларни қабул қилиш учун телеграм @ssv_pilotbot ташкил этилди. Ушбу бот орқали ушбу тизим ва дори воситаларини бериш билан боғлиқ барча мурожаатлар устувор тартибда кўриб чиқилади.

    “Электрон рецепт” тизимини жорий қилиш жараёнлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жамоатчилик мунтазам равишда хабардор қилиб борилади.

    Вазирликнинг асосий вазифаси — даволаш хавфсизлиги билан зарур дори воситаларининг мавжудлиги ўртасида мувозанатни таъминлаш, барча қарорларни фақат бемор манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилишдан иборат.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates