Эндиликда дорилар фақат электрон рецепт асосида сотилади

    Беморларга дори-дармонларни электрон рецепт асосида бериш тартиби жорий этилди.

    Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш жараёнларини янада жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган 15 та туман ва шаҳарлардаги (жадвалда кўрсатилган) барча тиббиёт ташкилотларида дори воситаларини беморларга тайинлашда дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича (агар мавжуд бўлса) электрон рецепт расмийлаштирилади.

    2026 йил охирига қадар электрон рецепт тизими республика бўйлаб барча ҳудудларда жорий этилиши белгиланган.

    Беморларга тайинланган дори воситалари тўғрисидаги маълумот (халқаро патентланмаган ёки оригинал дори номи, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон рецептга бевосита шифокор томонидан киритилади ҳамда электрон тасдиқлаш усуллари орқали тасдиқланади.

    Шунингдек, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарнинг мавжуд ахборот тизимларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасига ва ахборот тизимига улаш ёки уларнинг сўровига асосан уларда вазирликнинг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими модуллари бепул ўрнатилади.

    Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига уланиш учун зарур моддий-техник базага, барқарор Интернет ва электр тармоғига эга бўлишлари шартлиги белгиланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2027 йил 1 январга қадар рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш натижаларидан келиб чиқиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни сақловчи дори воситаларини ҳам электрон рецепт асосида бериш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

    Ҳужжатга кўра, электрон рецепт асосида тайинланадиган дори воситалари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.

    Тиббиёт ходимлари томонидан бемор маълумотлари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимига киритилади ҳамда ушбу маълумотлар автоматик тарзда «Электрон тиббий карта» модулига узатилади.

    Беморга дори воситалари тиббиёт ташкилотида жорий қилинган тиббий ахборот тизимида электрон рецепт расмийлаштириш орқали тайинланади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан электрон тасдиқлаш усулларида тасдиқланиб, ҚР код автоматик тарзда қўйилади. Бунда электрон рецептга оид зарур маълумотлар автоматик тартибда «Электрон рецепт» модулига узатилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates