Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси, ДХХ ҳамда Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда «Тошкент-Наманган» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Lacetti» русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилди.
Автомашина йўловчиси С.Б. ҳар бири 100 АҚШ долларлик қалбаки 30 000 АҚШ долларини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келгани аниқланиб, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








