Фуқаро И.Х. интернет тармоқларидаги ўйинлар учун ҳисоб рақамига пул ўтказиш мақсадида, “Сой бўйи” МФЙ ҳудудидаги “Paynet” хизмати билан шуғулланиб келган тадбиркор О.Ё.га қалбаки 500 АҚШ доллари ва 500 минг сўм пулларни бериб кетган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқлади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.








