Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур шахс 50 млн сўм миқдоридаги қалбаки пулларни «шартли харидор»га ҳақиқий 8 млн сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, 50, 100 ва 200 минг сўмлик жами 315,5 млн сўм миқдоридаги қалбаки купюралар ҳамда 100 АҚШ долларлик жами 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки купюралар борлиги маълум бўлди ва тегишли тартибда олиб қўйилди.
Ҳозирда қалбаки «пулфуруш»га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу қалбаки пул маблағларини унга етказиб берган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.









