Ўзбекистон ёш муҳандисларининг энг яхши ғоялари эътироф этилди

    Таълим 12 сентябр 2025 1120

    9 нафар биринчи ўрин ғолиблари замонавий BYD Chazor электромобиллари билан тақдирланди.

    Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида “Энг яхши ғоя”, “Энг яхши лойиҳа” ва “Энг яхши ихтиро” кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Танлов 2025 йил май–июль ойларида 3 босқичда ташкил этилди ва унда 40 ёшгача бўлган 1262 нафар иқтидорли ёш муҳандис иштирок этди.

    Якуний натижаларга кўра:

    • 9 нафар биринчи ўрин ғолиблари замонавий BYD Chazor электромобиллари билан тақдирланди;
    • 2-ўрин эгалари ва “Барқарор ривожланиш учун энг яхши ихтиро” номинацияси ғолиби хорижда тўлиқ қопланадиган стажировкага йўлланма олди;
    • 3-ўрин эгаларига эса 37,5 млн сўмлик пул мукофоти топширилди.

    Мукофотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги раҳбарлари томонидан топширилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates