Бу ҳақда Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.
Қайд этилишича, жавобгарликка тортилганларнинг 363 нафарига жарима ва 34 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланилган.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 34 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, 32 нафарига жарима ва 2 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланилди.
Маълумот учун: ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш, — БҲМнинг 3-5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, — БҲМнинг 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.









