Бўстонлиқ тоғларидаги қоя тошдан Тян-Шан қўнғир айиғи йиқилиб ўлди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида айиқ ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди.

    Ҳолатга вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ тумани бўлими ва Бурчмулло давлат ўрмон хўжалиги ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

    Ўрганиш давомида Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг Қоронғу тўқай бўлими Чўлоқмерган ҳудудида 1 дона Тян-Шан қўнғир айиғи тахминан 70-80 метр баландликдаги қоя тошдан йиқилиб тушганлиги аниқланган.

    Тян-Шан қўнғир айиғи танасидан нобуд бўлиш сабаблари Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти экспертиза марказининг хулосасига асосан аниқланади. Хулоса натижалари чиққунга қадар Бурчмулло давлат ўрмон хўжалигининг тегишли бўлимида вақтинча сақлаб турилиши маълум қилинади. Экспертиза хулосасига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.
    Ҳолат Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates