Йиртқичлар ҳужуми билан боғлиқ бир қатор ҳодисалардан сўнг, май ойида парламент айиқларни отишнинг соддалаштирилган қоидаларини тасдиқлади. Эндиликда инсон ҳаёти ёки мол-мулкига хавф туғилган тақдирда овчилар ҳудудий мутасаддиларнинг сўровидан сўнг дарҳол ишга киришишлари мумкин.
Бироқ, ҳужумлар содир бўлган қўриқланадиган ҳудудларда ҳайвонларни отиш ҳали ҳам тақиқланган.
Словакияда айиқлар ХХ асрнинг бошларида бутунлай қириб ташланди. 1990-йилларда мамлакат ҳукумати Украина Карпатларидан айиқларни олиб келиш орқали улар яна кўпайтирила бошланди, деб хабар беради ru.euronews.com.