Йиртқич ҳужуми оқибатида у олинган жароҳатлар ва кўп миқдорда қон йўқотиш туфайли ҳалок бўлди, деди ТАСС агентлигига ҳудуд табиий ресурслар ва экология вазирлиги вазири ўринбосари, давлат овчилик назорати бошқармаси бошлиғи Елена Слободянюк.
Бошқарма маълумотларига кўра, эркакнинг жасади 4 август куни топилди. Ҳужум қилаётган айиқ отиб ташланди. Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, бу 2024 йилда айиқнинг одамга ҳужуми билан боғлиқ биринчи ҳолат.
Давлат овчилик назорати мутахассислари эркак бир гуруҳ одамлар билан дарё қирғоғида дам олаётганини аниқлади. Кейинчалик у уйга ёлғиз қайтган, йўлда айиққа дуч келган ва унинг ҳужумига қўлиққан, деб хабар беради tass.ru.