Карпат тоғларида айиқ билан селфи қилмоқчи бўлган сайёҳ унинг ҳужумига учраб, ҳалок бўлди

    Италиялик 48 ёшли сайёҳ фожиали тарзда ҳаётдан кўз юмди. Эркак ҳайвон билан селфи тушмоқчи бўлганида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаган.

    Руминиядаги Карпат тоғларида Италиядан келган сайёҳ ёввойи айиқ билан сельфи тушмоқчи бўлганидан кейин унинг ҳужумига учраб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда 7 июль, душанба куни Bild нашри хабар берди.

    Қайд этилишича, 48 ёшли Омар З. 3 июль куни эрталаб Трансфэгэраш шоссесида – Руминиядаги ўзининг кескин бурилишлари ва гўзал манзаралари билан машҳур бўлган тоғ йўлида мотоциклда кетаётган эди. Бу жойда сайёҳлар орасида хавфли тенденция тарқалган: қўнғир айиқларни озиқлантириш.

    Эркак айиқларга яқинлашишни ва уларни озиқлантиришни тақиқловчи огоҳлантирувчи белги ёнида тўхтаган. Шунга қарамай, италиялик эркак ҳайвонга яқинлашган.

    “Мана, айиқ, қандай чиройли, у менинг олдимга келмоқда!” деган эркак видеода. Кейин айиқ унга ҳужум қилган. Гувоҳларнинг айтишича, ҳужумдан кейин айиқ унинг жасадини ўрмонга судраб кетган ва бунга гувоҳ бўлган ҳайдовчилар фавқулодда ёрдам хизматларини чақиришган.

    Баъзилари қуролланган 40 нафар офицер ёрдамга етиб келган, бироқ улар етиб келганида одам аллақачон ўлган эди. Айиқ қутқарувчиларга ҳужум қилмоқчи бўлганлиги сабабли, у отиб ташланган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу ўз болаларини ҳимоя қилган она айиқ бўлиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates