Бу ҳақда Президент маҳалла тизимини янада такомиллаштириш ва жойларда ишларни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда маҳаллаларга маблағ ажратилиб, шароит яратилгани учун шу йилнинг ўзида 237 минг оила камбағалликдан чиққани қайд этилди. Лекин ҳозирда 28 та кичик туманда ишсизликка қарши етарли чора кўрилмаётгани қайд этилди.
Маҳалла тизими учун масъул раҳбарларга бугунданоқ ишчи гуруҳи тузиш ва ушбу 28 та туманга бориб, улардаги ишсизлик, камбағаллик ва жиноятчиликни келаси йили 2 карра қисқартириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.
Маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўш давлат объектларини аукционга чиқариш ваколати берилган. Масалан, Самарқанд шаҳар Шодлик маҳалласи 1,5 минг квадратли бино сотувидан маҳалла бюджетига 5 миллиард сўм туширган.
“Кўряпсизларми, қолган маҳаллаларда ҳам “еттилик” изланса, 3 мингга яқин бундай биноларни сотиш орқали анча масалани ҳал қилса бўлади”, – деди Президент.









