Давлатимиз раҳбари Туркманистон етакчисини тарихий сана – доимий бетарафликнинг ўттиз йиллиги билан самимий табриклади ҳамда ушбу муҳим воқеага бағишлаб эртага ўтказиладиган халқаро форум ишига муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклик, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини, биринчи навбатда, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ҳамда гуманитар соҳаларда янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.











