Ушбу альянс таркибига соҳада самарали фаолият юритаётган етакчи компаниялар, хорижий экспертлар ва ватандошларимиз, йирик давлат корхоналари, банклар ва олийгоҳлар киритилади.
Альянснинг асосий вазифалари етакчи халқаро илмий-тадқиқот марказлари ва акселераторлар билан ҳамкорликни кучайтириш, ўзимиздаги дастурлар бўйича медиа-контентни яратиб, халқаро PR кампанияларни ташкил этиш, маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг халқаро кўргазма, форум ва конференциялардаги иштирокини ташкил этишдан иборат бўлади.
Йиғилишда ҳудуд ва тармоқлар раҳбарлари ҳисобот берди, соҳадаги стартаплар асосчилари ва информатика ўқитувчиларининг фикрлари тингланди.









