Тасвир шунчалик ишонарли кўриндики, Network Rail ходимлари уни ҳақиқий фотосурат деб адаштириб, дарҳол поездлар ҳаракатини тўхтатиб, муҳандисларни иншоотни шошилинч текшириш учун юборишди.
Аслида, 179 йиллик кўприк ҳеч қандай зарар кўрмаганди. Бироқ, сохта тасвир туфайли хавфсизлик нуқтаи назаридан 32 та йўловчи ва юк ташиш рейслари тўхтатлди ёки улар кечиктирилди, узилишлар Шотландия каби узоқ ҳудудлардаги хизматларга ҳам таъсир кўрсатди. Network Rail вакили бундай ҳодисалар “темир йўлнинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган жамоалар учун кераксиз кечикишлар ва иш юкини оширади” деб таъкидлади.
Аввалроқ сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ шунга ўхшаш ва бошқа баҳсли вазиятларнинг олдини олиш учун Италия Европа Иттифоқида биринчи бўлиб нейротармоқлардан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни қабул қилган эди, деб хабар берди pravilamag.ru.








