Сунъий интеллект Ердаги энг қадимги тириклик белгиларини топди

    Бундай кашфиётлар сайёрамиз ва коинотнинг турли бурчакларида ҳаёт пайдо бўлишининг илк шаклларини қидириб топишда ўзига хос инқилоб ясайди.

    Қадимги ҳаёт изларига оид ишончли қазилма намуналари бундан 3,5 миллиард йиллар олдинги даврга тегишли бўлиб, асосан бактериялар – бир ҳужайрали микроорганизлар тўплами кўринишига эга.

    Ер ва бошқа дунёдаги қадим тириклик белгиларини одатда тадқиқотчилар қўл теккизилмаган қазилма қолдиқлари ёки биомолекулалардан излайди. Лекин улар жуда кам учрайди. Эндиликда тадқиқотчилар пайдо бўлиши номаълум жинслардан тирикликнинг қадимги белгиларини аниқлаб берадиган сунъий интеллектни ишлаб чиқишди. Бунда минг йиллар давомида биомолекулалар парчалангандан сўнг қоладиган кимёвий таркибга асосланади.

    "Қадимги ҳаётдан қолган молекуляр “шарпалар”ни аниқлайдиган усулимиз бор", дейди Карнеги илмий институти геологи Роберт Хайзен Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинган мақоласида.

    Тадқиқотчилар намуналарда қолган белгиларни автоматик тарзда аниқлайдиган мазкур методдан фойдаланган ҳолда, ҳатто 3,3 миллиард ёшдаги тоғ жинсларидан ҳам топишлари мумкинлигини тасдиқлайди. Бундай ёндашувга мослашган тадқиқотчилар ҳозирда Марсда ва Юпитер ҳамда Сатурн йўлдошларида тириклик белгиларини қидириш борасида иш олиб бормоқда, деб хабар берди vokrugsveta.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates