Бу жорий йил 21 октябрда қабул қилинган «Ҳудудларни барқарор иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-186 фармон билан белгилаб қўйилди.
Мазкур 9 та ташкилот қуйидагилар:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
- Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
- Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
- Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
- Маданият вазирлиги;
- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
- Ёшлар ишлари агентлиги;
Қайд этилишича, бунда туман (шаҳар) ҳокимликларида бошқарувнинг ихчам ва натижадорликка йўналтирилган самарали тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.









