«Қуёшли хонадон» хизмати орқали 9 ойда 150 миллиард сўмдан ортиқ субсидия тўланди

    2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида 35 284 нафар жисмоний шахс электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун давлат бюджетидан жами 153 миллиард 643 миллион сўм субсидия олди.

    Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, мазкур маблағлар “Қуёшли хонадон” хизмати орқали тўланган бўлиб, 9 ойлик ҳисобда умумий 188,9 мингта субсидия ажратилган.

    Субсидияларнинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келган:

    • Хоразм вилояти — 42,6 млрд сўм;
    • Қорақалпоғистон Республикаси — 22,4 млрд сўм;
    • Бухоро вилояти — 15,3 млрд сўм.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида 10,7 минг фойдаланувчига 2,4 млрд сўм, Фарғона вилоятида 9,0 минг ҳолат бўйича 2,0 млрд сўм, Самарқанд вилоятида эса 7,7 минг фойдаланувчига 1,8 млрд сўм субсидия ажратилган.

    2023 йил 1 апрелдан амалга киритилган мазкур дастур доирасида ўз хонадонига қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар ишлаб чиқарган ва умумий электр тармоғига узатган ҳар бир киловатт·соат энергия учун 1000 сўмдан субсидия олиш ҳуқуқига эга.

    Субсидия маблағини “Soliq” мобил иловаси орқали, “Кешбек ва имтиёзлар” хизматидаги “Қуёшли хонадон” бўлимидаги “Картага пул ўтказиш” ойнаси орқали банк картасига ўтказиб олиш мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates