Эртага ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланади

    Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш эртага, 2 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.

    Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

    Фуқаролар субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиши, my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали ариза топширишлари мумкин.

    Ариза берувчилар ижтимоий мезонлар асосида баҳоланиши ва камида 30 балл тўплаши шарт.

    Шунингдек, улар ва яқин қариндошларининг ўртача даромади белгиланган чегараларда бўлиши лозим:

    • ҳудудларда 3,4 млн сўмдан 10,1 млн сўмгача,
    • Тошкент шаҳрида эса 3,4 млн сўмдан 11,6 млн сўмгача.

    Муҳим шартлардан бири — ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғининг номида республика бўйлаб турар жой мавжуд бўлмаслиги керак. Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим шахслар эса алоҳида мезонлар асосида баҳоланади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates