Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2022 йил 9 декабрь ҳолатига доимий аҳоли сони 36 миллиондан ошди.
Шундан:
Эркаклар – 18,1 млн. киши
Аёллар – 17,9 млн. киши
2022 йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага ошган.
Ўзбекистон Республикаси аҳоли сони бўйича мамлакатлар ўртасида 41 ўринда қайд этилган.