Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 11-12 декабрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.








