Ташриф дастурига мувофиқ, мамлакатимиз етакчиси Туркманистоннинг доимий бетарафлиги эълон қилинганининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил "Халқаро тинчлик ва ишонч йили" деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумда иштирок этиши кўзда тутилган.
Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти форумнинг "Тинчлик ва ишонч: барқарор келажак йўлидаги мақсадлар муштараклиги" мавзусида ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Саммит доирасида Ўзбекистон раҳбари қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.








